9 декабрь, якшанба оқшомида футбол бўйича Либертадорес кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.
Икки ўйиндан иборат финалнинг жавоб учрашуви Мадриддаги «Сантьяго Бернабеу» стадионида ўтказилди. Унда «Ривер Плейт» жамоаси «Бока Хуниорс» билан беллашди. Финалнинг биринчи ўйинида 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Иккинчи беллашувда эса «Ривер Плейт» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган бўлса, қўшимча бўлимларда 1 киши кам ўйнаган «Бока Хуниорс» дарвозаси 2 марта ишғол этилди.
Натижада «Ривер Плейт» ўз тарихида 4 марта Либертадорес кубогини қўлга киритди.
Либертадорес кубоги
Финал беллашуви
9 декабрь, якшанба
«Ривер Плейт» – «Бока Хуниорс» 3:1
Голлар: 0:1 – 44 Бенедетто, 1:1 – 68 Пратто, 2:1 – 109 Кинтеро, 3:1 – 120 Мартинес.«Ривер Плейт»: Армани, Майдана, Каско, Монтиел (Майяда, 74), Пинола, Перес, Понсио (Кинтеро, 58), Паласиос (Алварес, 97), Фернандес (Сукулини, 111), Мартинес, Пратто.
«Бока Хуниорс»: Андрада, Магалян, Искердос, Оласа, Буффарини (Тевес, 111), Нандес, Барриос, Перес (Гаго, 89), Павон, Виля (Хара, 96), Бенедетто (Абила, 62).Огоҳлантиришлар: Понсио (27), Перес (43), Фернандес (81), Майдана (83), Барриос (87), Тевес (120), Каско (120).Четлатиш: Барриос (92).
Биринчи ўйин – 2:2
Изоҳ (0)