9 декабрь куни Ўзбекистонга АҚШ давлат котибининг Афғонистондаги ярашиш бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси ўринбосари, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директор Лиза Кортис келди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
АҚШ делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.
Ташриф дастурига кўра Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида учрашув ва музокаралар ўтказилади.
Изоҳ (0)