Россия халқ артисти Лев Лешенко шошилинч равишда шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Хонанда Москвадаги концерт залидан тўғри шифохонага олиб кетилди.
У Бутунроссия «Тинчлик учун» танлови финалида иштирок этиши керак эди. Бироқ парда ортида ўзини нохуш ҳис этди.
Лешенконинг тоби қочишига сабаб бўлган омиллар маълум қилинмади.
Изоҳ (0)