Европа Чемпионлар Лигасида «Реал Мадрид» билан кетма-кет уч марта ғолиб бўлган Кейлор Навас клубдан кетишни хоҳламоқда, деб ёзади AS нашри.
Тибо Куртуа клубга келгач, Навас захирада қолиб кетмоқда. Кейлор эса 2-рақамли посбон бўлиш ниятида эмас.
31 ёшли дарвозабон Мадридни тарк этиб Англия премьер лигаси клубларидан бирига ўтмоқчи. «Қироллик клуби» ҳам Наваснинг бу борадаги позициясидан бохабар, агарда ёзда жамоа яхши таклиф оладиган бўлса, уни қўйиб юборади. Навас эса қишдаёқ клубни тарк этишга тайёр.
Маълумот учун, Кейлор Навас сўнгги уч мавсумда «Реал»нинг асосий дарвозабони бўлди. У жамоа билан ЕЧЛда кетма-кет уч марта ғолиб бўлди, бундан ташқари 2016/17 йилги мавсумда Испания чемпионлигини қўлга киритди.
Изоҳ (0)