5 декабрь куни «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир неча хонандаларнинг клипи муҳокама қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Хусусан, муҳокама жараёнида Жаҳонгир Отажоновнинг «Қадди баланд» қўшиғига олинган видеоклипда баъзи жузъий камчиликлар кўзга ташлангани сабабли рад этилган эди.
Хонанда Instagram’даги саҳифаси орқали ушбу ҳолатга муносабат билдирди. Унинг ёзишича, «Ўзбекконцерт» бадиий кенгаши аъзолари Хоразмийнинг шеъри маъносини тушунмаган, шунинг учун унинг клипи ТВда кўрсатилишига рад жавоби берилган.
«Шоирнинг аҳволини қара», — деб ёзади хонанда киноя билан.
https://www.instagram.com/p/BrFaRFFnlbv/
Изоҳ (0)