8 декабрь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 16-туридан ўрин олган биринчи ўйин якунига етди.
Турнинг илк ўйинида «Ливерпуль» жамоаси сафарда «Борнмут» меҳмони бўлиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Муҳаммад Салоҳ ҳет-трикка эришди. Яна бир голни эса Кук ўз дарвозасига киритиб қўйди.
Салоҳнинг биринчи голи
Салоҳнинг иккинчи голи
Салоҳнинг учинчи голи
Кукнинг автоголи
«Арсенал» бугун «Эмирейтс» стадионида «Ҳаддерсфилд»ни синовдан ўтказади. «Манчестер Юнайтед» эса «Олд Траффорд»да «Фулҳэм» билан куч синашади.
Турнинг марказий ўйини Лондондаги «Стемфорд Бриж» стадионида кечади. Унда Маурицио Сарри бошлиқ «Челси» АПЛда карвонбиши бўлиб турган Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»си билан баҳс олиб боради.
Куннинг сўнгги ўйинида «Лестер» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилади.
Англия премьер лигаси
16-тур ўйинлари
8 декабрь, шанба
Изоҳ (0)