Иркутск вилоятининг Юқори Кукут қишлоғида 6 декабрь тонгида совуқда музлаб ўлган, 6 ёшли боланинг жасади топилган. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ота-она қишлоқдаги мактабда чиққан ёнғинни ўчиришга кетган. Бола эса катта қизнинг қаровида қолган. Тонгда эса, уйдан 300 метр нарида боланинг совуқда музлаб қолган танаси топилган.
Тергов тавсилотларига кўра, бола ойнадан ошиб, кўчага чиққан. Бироқ, бувасининг уйига етиб бормасдан, йўлда музлаб, ўлиб қолган.
Изоҳ (0)