Болливуднинг таниқли актёрлари 33 ёшли Ранвир Сингх ва 32 ёшли Дипика Падуконе турмуш қурди. «Юлдузли тўй» суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Ушбу жуфтлик мухлислар томонидан «Болливуднинг энг чиройли жуфтлиги» дея эътироф этилган.
Ранвир ва Дипиканинг тўйи 14 ноябрь куни Италиядаги Комо кўлида жойлашган Балбянелло вилласида, фақат оила аъзолари ва яқин дўстлар иштирокида бўлиб ўтди. Юлдузли жуфтлик бир неча кундан сўнг тўйини Ҳиндистонда давом эттирди. 1 декабрь куни бўлиб ўтган ушбу кечага Болливуднинг энг таниқли актёрлари, режиссёрлари ва хонандалари ташриф буюрди.
Дипика Падуконе Болливуднинг энг таниқли актрисаларидан бири бўлиб, унинг бойлиги 15 миллион доллар дея баҳоланади. У турмуш ўртоғи Ранвир билан 2012 йилда, «Рам ва Лила» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган.
Дипика Копенгагенда, ҳиндлар оиласида дунёга келган. Ўша ерда мактабни тамомлаган ва Ҳиндистонга қайтиб, Деҳли универистетининг иқтисодиёт факультетида ўқиган. Талабалик давридаёқ модель сифатида фаолият юритган. У ўша пайтлардаёқ Ҳиндистоннинг энг яхши моделларидан бири бўлган. Майбеллине бренди рекламасида суратга тушганидан сўнг эса машҳур бўлиб кетган.
Ранвир Сингх АҚШда актёрлик маҳоратини ўрганган. Сўнг Ҳиндистонга қайтган ва сердаромад актёрга айланган.
https://www.instagram.com/p/Bq2eIfLgVQs/
https://www.instagram.com/p/Bq2dG15gbBG/
https://www.instagram.com/p/BqwNMIxgWfC/
Изоҳ (0)