Россияда 5219 дона Ravon Nexia R3 автомобили таъмир учун қайтариб олинади. Бу ҳақда «Росстандарт» федерал агентлиги маълум қилди.
Машиналарни қайтариб олиш бўйича тадбирларга Ravon брендининг Россиядаги расмий вакили «Ravon Motors Rus» компанияси бош-қош бўлади.
Россияда 2017 йил май ойидан 2018 йил мартигача сотилган Ravon Nexia R3 автомобиллари қайтариб олинади. Бунга машиналарда гидравлик суюқлик сизишига олиб келиши мумкин бўлган носозлик эҳтимоли сабаб эканлиги билдирилмоқда.
Транспорт воситаларида рул бошқаруви тизимидаги шлангга икки қўшимча хомут ўрнатилади. Барча таъмирлаш ишлари бепул амалга оширилади.
Изоҳ (0)