Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2018 йил 5 декабрдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи — 12 800 000,00 сўм;
1 та кумуш танга нархи — 241 000,00 сўмни ташкил этди.
Нархлар ҳар ҳафта ўзгариши мумкин.
Маълумот учун, МБ жами 1900 дона олтин ва 6900 дона кумуш тангани сотувга қўйди. Уларнинг ҳар бирини оғирлиги 31,1 граммдан иборат. Металлар пробаси 999,9 га тенг.
Жисмоний шахслар тангаларни нақд ва нақд бўлмаган шаклда, юридик шахслар эса фақат пул ўтказиш йўли билан харид қилиши мумкин.
Изоҳ (0)