2024 йилнинг охирига қадар «Ўзбекгидроэнерго» АЖ қуввати 30 МВтга тенг 4 та йирик ва 16 та кичик ГЭС қуради. Шунингдек, мамлакатда мавжуд 21 та ГЭС модернизация қилинади. Бу 2020—2024 йилларда Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган, дея хабар беради «Turon 24».
Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун 2,6 миллиард доллар ажратилган бўлиб, шундан 642 миллион доллари кредитлар ҳисобига тўғри келади.
Лойиҳага ажратилган умумий суммаларнинг 69 фоизи йирик гидроэлектростанциялар, 19 фоизи кичик гидроэлектростанциялар ва қолган 12 фоизи модернизация қилиш учун ишлатилади. Бу барча лойиҳалар бир вақтнинг ўзида қурилишини таъминлайди.
Инвестиция дастури Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Жаҳон банкининг қўллаб-қувватлаши асосида ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)