Иқтисодиёт вазирлиги «Давлатнинг иқтисодиётдаги ролини янада қисқартириш бўйича чоралар тўғрисида»ги лойиҳани қайта муҳокамага қўйди, деб ёзади Spot.
Биринчи марта худди шундай номланишдаги ҳужжат май ойида чоп этилган эди. У лойиҳа билан солиштирганда бу сафарги лойиҳа анча кенгроқ.
Лойиҳада 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистонда бозорда рақобатни чеклашга олиб келувчи устав капиталининг 50 фоиздан ортиқ акциялари давлатга тегишли бўлган давлат корхоналари, юридик шахслар ва тижорат ташкилотларини ташкил этишни тақиқлашни белгилаб қўйиш таклиф этилмоқда.
Давлат, ДУК ва муассасалари, шунингдек ассоциация ва холдинглари иштирокидаги барча акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятларининг вазифа ва функцияларини танқидий қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Лойиҳа билан 15 декабрга қадар батафсил танишиш ва таклифлар киритиш мумкин.
Изоҳ (0)