2018 йилнинг 25 ноябрь куни Наманган шаҳрида фуқаро Б.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил март ойида таниши Д.М. (исмли аёл) Наманган шаҳрида жойлашган «Чорсу» бозори олдида унга Captiva русумли автомашина олиб беришликни айтиб, алдов йўли билан Б.М.дан 20 150 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юбориб, шу кунга қадар қайтариб бермаганлигини маълум қилган.
ИИВнинг хабар беришича, Д.М. қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракталари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)