Америкалик аёл Бангкокдан Самуи оролларига йўл олган Bangkok Airways авиакомпаниясига қарашли самолётнинг ягона йўловчиси бўлди ҳамда парвоз пайтида самолёт турбулент ҳолатга тушганидан қўрқиб кетди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.
Майамида яшовчи Лацами Макаду Таиландда дам олиб, у ердан Бангкок—Самуи йўналишида чипта бронлади ҳамда 156 нафар йўловчига мўлжалланган Airbus A319 самолётининг ягона йўловчиси бўлди.Макаду Интернет тармоғида бўлишган видеода унинг бўш самолёт йўлагида рақсга тушаётгани, сўнг самолёт турбулентлик ҳолатига тушиб қолгандан саросимага тушгани акс этган.«Аввалига бу ҳолат жуда мароқли туюлди. Менга самолёт бўйлаб юриш ва рақсга тушиш рухсат берилди, аммо кейин самолёт силкинишни бошлади, мен ушбу парвоз мен учун охиргиси бўлиши мумкинлигидан қўрқиб кетдим. Яхшиямки, учувчи самолётни омадли қўндиришга муваффақ бўлди», — дейди Макаду.
Изоҳ (0)