Шавкат Мирзиёев маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантиришга қаратилган фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилди.
Мазкур фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтиради.
Ушбу имтиёзлар иловага мувофиқ рўйхат бўйича хом ашё товарларини экспорт қилиш, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Изоҳ (0)