• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулнора Каримованинг пуллари кимга насиб этади? Швейцария унинг миллионларини ўзида сақлашни истамаяпти

    Швейцария ҳукумати Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион франкни ўзида сақлашни истамаяпти. Пулларни Ўзбекистонга қайтаришга ҳам шошмаяпти. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.

    Фото: «Podrobno.uz»

    Фото: «Podrobno.uz»

    «Швейцария ноқонуний йўл билан топилган бойликни ўзида сақлаб туришдан манфаатдор эмас», — деб жавоб берди DW’нинг  Ўзбекистон марҳум президентининг қизи Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион швейцария франкига яқин активларга нима бўлиши ҳақидаги саволига Швейцария ТИВ.

    Гулнора Каримованинг ўзи анчадан буён Ўзбекистонда панжара ортида бўлиб, бу борада аниқ маълумотлар кам. Шу билан бирга, Европада Каримова иши ҳали-бери якунланмайди, чунки асосий масала – унинг Швейцариядаги активларини нима қилиш кераклигига жавоб топиш лозим.

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага  2012 йилда эътибор қаратганди. Аввалига унинг ёрдамчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилганди.

    Кейинроқ Гулноранинг ўзи, унинг собиқ турмуш ўртоғи ва яна икки нафар ходимаси тергов остига тушди. Тергов хориж телекоммуникация компанияларининг ўзбек бозорига кириш ҳуқуқини олиш учун пора сифатида берган маблағлари Швейцариядаги Гулнора билан боғлиқ ҳисоб рақамларига келиб тушган деган хулосага келди. Каримованинг Швейцариядаги маблағи, мулки ва қимматбаҳо буюмларига тақиқ қўйилди.

    2018 йилда жиноий иш бўйича олдинга силжиш бўлди: май ойида Швейцария прокуратураси Каримованинг собиқ эри ва ходималаридан бирига нисбатан жазо қарори чиқарди. Улар иккиси ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлиб, иқтисодий жиноятлари учун Ўзбекистонда узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилишган. 2016 йил охирида Ўзбекистонга келган швейцариялик терговчиларнинг терговларидан сўнг маҳкумлар Швейцариядаги ўзлари билан боғлиқ ишлар тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилишига рози бўлишди ҳамда судга қадар Швейцария  банкларидаги қарийб 700 миллион франк маблағлари мусодара қилинишига рухсат беришди.

    Гулнора Каримованинг женевалик адвокати Грегуар Манжа бу қарорга норозилик билдирди. У ўз баёнотларида маҳкумлар ўзларининг Ўзбекистондаги келажаги мусодара қилинган пулларнинг ватанга қайтарилишига боғлиқлигидан келиб чиқиб иқрорлик кўрсатмаси беришганини билдирди.

    Аммо 2018 йил ёзида Швейцария федерал жиноий судининг кассацион коллегияси адвокатнинг шикоятини рад этди. Эндиликда, Швейцария прокуратурасининг DW’га билдиришича, жиноий ишни мантиқий якунига етказиш учун суд коллегиясининг қолган тўрт айбланувчига нисбатан қарорини кутиш керак бўлади.

    Иш расман ёпилмаган бўлса-да, Швейцария пулларни Ўзбекистонга қайтаришга тайёргарлик кўра бошлади. Бу мамлакатнинг ташқи сиёсат тамойили – ноқонуний йўл билан топилган маблағларни келиб чиқиш мамлакатига топшириш тамойилига мос келади, дея изоҳ берди ТИВ.

    «Кейинги ўттиз йил давомида Швейцария икки миллиард доллардан ортиқ пулни қайтарган — бу бошқа ҳар қандай давлат қайтарган маблағдан кўпроқдир. Аммо ҳозирда қайтарилиши лозим бўлган бойлик билан қандай иш тутиш кераклигига баҳо беришга ҳали эрта», — дейилади Швейцария ТИВ баёнотида.

    Аммо Гулнора Каримовага тегишли пуллар кимга насиб этади?

    Масалан, бу пулларга немисларнинг 2000 йиллар охирида Тошкентда муҳташам Форумлар саройини қурган кичик ва ўрта корхоналаридан иборат бутун бошли гуруҳи даъвогарлик қилмоқда. Буюртма расман Швейцарияда рўйхатдан ўтган Zeromax компанияси топшириғига асосан бажарилган бўлса-да, унинг ортида, афтидан, Каримова турган. Компания 2010 йилда банкротга учраб, ўзидан 5 миллиард Швейцария франкидан кам бўлмаган миқдорда қарз қолдирган.

    Кредиторларнинг Гулнора Каримова ва унинг шерикларидан олиб қўйилган маблағлардан компенсация олиш имкониятлари жуда кам – чунки Каримова банкротга учраган компания билан алоқаси бўлганини рад этмоқда, Ўзбекистон ҳукумати эса унинг банкротга учрашини давлат жавоб бермайдиган хусусий ҳолат сифатида баҳоламоқда.

    Германиянинг Süddeutsche Zeitung газетаси кредиторлардан бирига таяниб ёзишича, улар 2019 йил январида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Берлинга бўлажак давлат ташрифидан умид қилишмоқда. Илгари Германия ҳукумати бир неча йил давомида Тошкентнинг тадбиркорлардан қарздорлиги масаласини бир неча марта кўтарган, аммо бу муваффақиятсиз якунланган.

    Швейцариянинг стратегиясига кўра, коррупцион пуллар «келиб чиқиш мамлакати халқига берилиши, ноқонуний каналлар орқали қайтадан чиқиб кетмаслиги даркор». Швейцарияда бу борада тегишлича тажриба бор. 2009 йилда Қозоғистонга 115 миллион франк миқдоридаги коррупцион пулларни қайтариш учун Қозоғистондаги кам таъминланган оилаларга ёрдам бериши кўзланган «Бота» махсус хайрия жамғармаси ташкил этилган. Маблағлар тақсимланишини ташқаридан Жаҳон банки кузатиб турган.

    Тўғри, ўшанда қоидабузарликлар ҳам қайд этилган. Бу қатор ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг Ўзбекистонда ҳам ана шундай жамғарма ташкил этилишига қарши чиқишаётганининг сабабларидан биридир. Хорижда яшайдиган ўзбеклар гуруҳи Швейцарияни Тошкент билан музокараларда Каримованинг ноқонуний пулларини қайтариш масаласида шаффофликни таъминлашга чақирди.

    Унинг Швейцариядаги маблағлари қанчалик самарали сарфланиши бошқа Ғарб давлатларининг «Гулноранинг пулларини» Ўзбекистонга қайтариш борасидаги қарорларига боғлиқ бўлади. Швейцариянинг тергов ўтказиши бошқа давлатларда ҳам ана шундай жараёнлар бошланишига туртки бўлди. Нидерландия, Швеция ҳамда АҚШда Каримовага пора берган телекоммуникация компанияларига нисбатан аллақачон айблов ҳукмлари эълон қилинган.

    Бу ишлар доирасида турли активлар мусодара қилиниши мумкин. Гап Швейцария банкларидаги маблағдан анчагина кам миқдор ҳақида бормоқда, аммо улар ҳам ўзига яраша аҳамиятга эга. Масалан, Буюк Британияда Гулнора Каримовага қарши жиноий суриштирув доирасида 2018 йил октябрда унга тегишли бўлган учта кўчмас мулк объекти ва бошқа активларга тақиқ қўйилган.

    30.11.2018, 08:12   Изоҳ (0)   153495
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЎзМАА янги раҳбари ОАВ сўз эркинлигини таъминлаш учун бор кучини ишга солишга ваъда берди

    30.11.2018, 08:05

    Хоразмда «Келин-куёвлар инновацион мактаби» очилди

    29.11.2018, 23:45

    Ўзбекистонда ёшлар коворкинг марказлари ва меҳнат гузарлари қуриш учун давлат объектлари «нол» харид қийматида берилади

    29.11.2018, 23:15

    Сурхондарёда Канадага ишга жўнатишни ваъда қилиб, салкам 20 минг долларни ўзлаштирган шахс қўлга олинди

    29.11.2018, 23:05

    Янгиобод туманида солиқ қарздорлиги жорий йил бошига нисбатан 121 миллион сўмга камайди

    29.11.2018, 23:00

    Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчисига диплом топширилди

    29.11.2018, 22:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    2025 йилда ота бўлган машҳур эркаклар

    Кино | 9 июн, 09:53

    Роналду: “Йўлнинг бошида эмасман, охирига яқинман”

    Спорт | 9 июн, 09:52

    Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 09:15

    Франция Украинада дрон ишлаб чиқаради

    Дунё | 9 июн, 08:54

    Миллатлар Лигаси. Роналду ва Португалия финалда Испанияни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 июн, 08:02

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.