НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россияни Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномага амал қилишга ва Европада янги ракеталарни жойлаштирмасликка чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, Россия сўнгги йилларда SSC-8 номи билан машҳур бўлган ўрта узоқликдаги ракетани, яратди, тайёрлади, синаб кўрди. Мазкур ракета ҳаракатчан бўлиб, уни яшириш осон. У ядровий каллакни элтиш қобилиятига эга. Бу огоҳлантириш вақтини дақиқаларга камайтиради. Ракета Европа давлатлари пойтахтларигача етиб бора олади.
Унинг айтишича, Россия Ўрта ва яқин узоқликдаги ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномага таҳдид солмоқда. Унинг эслатишича, АҚШ шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармоқда, Европада АҚШ ракеталари йўқ, бироқ Россияники мавжуд.
Изоҳ (0)