Ўзбекистон Афғонистон ва Покистон билан уч томонлама тўғридан-тўғри савдо комиссияси ишини йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Фурқат Сиддиқов маълум қилди, дея хабар беради «Turon 24».
Уч томонлама савдо комиссияси фаолияти савдо-сотиқ, логистика ва инвестицияларни ўз ичига олади.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ушбу давлатлар йўналишида темир йўл линиясини Мозори Шарифгача узайтирган. Энди бу линия Дюран бўйлаб Торхем чегарасигача давом эттирилади. Шу орқали Покистон билан савдо қилиш осонлашади.
Элчининг сўзларига кўра, яқин кунларда Тошкент—Исломобод ва Тошкент—Карачи йўналишларида авиарейслар йўлга қўйилиши режалаштирилган. Ҳозирда Тошкентдан Лахорга рейс қўйилган.
Изоҳ (0)