Аъзам Абдуллаев ҳукумат қарори билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси раисининг ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
У мазкур лавозимда қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари билан шуғулланади.
Маълумот учун, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.
Изоҳ (0)