Италиянинг марказий қисмидаги Фюжи шаҳрида номаълум шахс 20 га яқин одамни гаровга олди. Бу ҳақда 29 ноябрь куни Adnkronos агентлиги маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳодиса ўқув муассасасида юз берганлиги таъкидланмоқда.
«28 ёшли йигит раҳбарият билан можаро сабабли 20 нафар талаба бўлган синфни ёпиб олган», — дейилади хабарда.
Бироқ тез орада йигит воқеа жойига етиб келган полициячилар томонидан қўлга олинган ва зарарсизлантирилган.
Изоҳ (0)