Американинг Forbes журнали ёши 30 дан юқори бўлмаган молиявий омадли машҳурлар рейтингини тузди. Рейтингда Ким Кардашьяннинг 21 ёшли синглиси — Кайли Женнер етакчилик қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Кайли декоратив косметика линейкасига эга. У ўтган йил давомида даромадини 166,5 миллион долларга оширишга эришди.
Ундан кейинги ўринни британиялик 27 ёшли қўшиқчи Эд Ширан эгаллади (110 миллион доллар). Етакчилар учлигидан, шунингдек, 26 ёшли футболчи Неймар ҳам ўрин олди (90 миллион доллар).
Рейтингнинг кейинги ўринларидан Тейлор Свифт (80 миллион), The Weekend (57 миллион), 29 ёшли баскетболчи Жеймс Гарден, мусиқачи Эндрю Таггарт (45 миллион), боксчи Сауль Альварес (44,5 миллион), шунингдек америкача футбол ўйинчиси Дерек Карр (42,1 миллион) ва гольфчи Жордан Спайет (42,2 миллион) ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)