Twitter Россия президенти Владимир Путиннинг аккаунти деб қабул қилиниши мумкин бўлган инглиз тилидаги @putinRF_eng аккаунтини блоклади, хабар беради Tjournal нашри.
Компания буни Россия ҳукуматининг «ишончли баёноти»дан сўнг амалга оширганини тушунтирди. Twitter матбуот котиби Ян Планкетт аккаунт Путин билан боғлиқ эмаслигини тасдиқлади.29 ноябрга ўтар кечаси @putinRF_eng аккаунтининг фаолияти тўхтатилди. Google кэш нусхасидан кўриниб турибдики, профил 1,01 миллион кузатувчиларни йиғишга улгурган. Профилнинг кўк махсус белгиси йўқ, аммо саҳифа таснифида у президентнинг расмий ваколатхонаси эканлиги кўрсатилган.
ОАВ аккаунтни пародия эканлигини маълум қилди, аммо унда мутлақо ҳеч қандай пародия аломатлари бўлмаган: асосан у ерда Кремль сайтининг инглиз тилидаги саҳифасига олиб кирадиган манбалар кўрсатилган.Шу билан бирга худди шундай 2,2 миллион обуначиларга эга @PutinRF рус тилидаги аккаунти очиқлигича қолмоқда. Дарвоқе, Путин бир неча бор ҳеч қандай аккаунти йўқлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)