Украина пойтахти Киев шаҳрида ҳукумат алоқа кабелини ўғирлаган уч нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Жиноятчилар ўғирланган кабелни олиб кетаётган пайтда пайқаб қолинган. Полиция эркакларни қўлга олган ва тергов-тезкор гуруҳни чақирган.
Эркаклар 79 метр кабелни кесган ва шу тариқа 162 минг гривен (5800 доллардан ортиқ) миқдорида зарар етказган. Полиция эркакларни бунга ўхшаш 16 та ҳолатни амалга оширганликда гумон қилмоқда.
Изоҳ (0)