• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қорақалпоғистон» посёлкаси 43 млрд сўмлик қурилиш-реконструкция ишларидан кейин замонавий шаҳарчага айланди

    Нукус шаҳридан 420 километр узоқда – бепоён Устюрт кенгликлари бағрида жойлашган «Қорақалпоғистон» посёлкасида 43,5 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қўнғирот туманига қарашли ушбу аҳоли пункти «Обод қишлоқ» дастури асосида янги қиёфа касб этганидан, аввало, ҳудуд аҳолиси беҳад мамнун.

    Қорақалпоғистон Республикасидаги 15 тумандан мазкур дастурга киритилган 30 қишлоқнинг ҳар бирида ушбу посёлкадаги каби қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун 215,1 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган. Бугунги кунда дастур доирасидаги ишларнинг 82 фоиздан ортиғи бажарилган.

    Аниқ рақамлар мисолида айтадиган бўлсак, Қорақалпоғистонда 6 минг 848 турар жой биноси, 48 километр йўлак таъмирланиб, 1 минг 393 дона тунги чироқлар ўрнатилди. Қишлоқлар ободлиги йўллар равонлигида ҳам кўринади. Шу мақсадда 109,4 километр ички автомобиль йўллари таъмирланди, 22 та бекат янгидан қурилди.

    Қишлоқларда 143 километр ичимлик суви, 130 километр ирригация ва 50 километр мелиорация тармоқлари яхшиланди. 368,5 километр электр тармоғи тортилди ва 177 дона янги трансформатор ўрнатилди. Шунингдек, 141,5 километрлик газ тармоғида янгидан қуриш, мукаммал таъмирлаш ва демонтаж ишлари олиб борилди. Хонадонларга 4 минг 600 га яқин суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. Бугунги кунда 63 ижтимоий объектда жами 30 миллиард 998 миллион сўмлик мукаммал таъмирлаш ишлари якунланди.

    – Туман марказидан 320 километр олисда жойлашган посёлкада бундай ўзгаришлар бўлади, деса, йил бошида ҳам биров ишонмасди, – дейди «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролар йиғини раиси Қутли Кошимбетова. – Ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган кўп қаватли уйлар бутунлай таъмирталаб аҳволга келиб қолган эди. Ёмғир ёғса лой кўча, томидан чакки ўтадиган уй кўз ўнгимизда пайдо бўларди. Кўп қаватли уйлар яқинида тартибсиз қурилган пана-пастқам объэктлар кўнгилни хира қиларди. Бугун эса ҳаммаси бошқача – посёлкамиз замонавий шаҳарчага айланди.

    Посёлкада 25 та кўп қаватли уй, шунингдек, йўлак ва йўллар таъмирланди. Кўчаларга ёритгичлар ўрнатилди. Ёш оилалар, кам таъминланганлар ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар учун 24 арзон уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. 2 километр тоза ичимлик суви тармоғи яхшиланди, 21 та трансформатор ва 98 та эски симёғоч устуни, 2,2 километр газ тармоғи ва 16 та газ тақсимлаш нуқтаси таъмирланди. 16,2 километр ички автомобиль йўллари таъмирланиб, 2 та бекат қурилди.

    Дастурнинг муҳим жиҳати шундаки, нафақат қишлоқ обод бўлди, балки у ерда яшаётган юртдошларимиз доимий иш ўрнига эга бўлди. «Қорақалпоғистон» посёлка фуқаролар йиғинида ҳам тикув цехи ишга туширилиб, 80 нафар хотин-қиз доимий даромад манбаи билан таъминланди.

    Ўтган асрнинг 90 йилларидан буён қаровсиз ётган клуб қайта таъмирланиб, замонавий «Маданият саройи»га айлантирилди. Бу ерда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурга асосан турли маданий-маърифий тадбирлар, театр томошалари, учрашувлар ташкил этилмоқда.

    «Обод қишлоқ» дастури ижроси доирасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

    27.11.2018, 19:34   Изоҳ (0)   10890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Истанбул—Тошкент рейси двигателга кириб қолган қуш туфайли кечиктирилди

    27.11.2018, 19:21

    Қамчиқ довонининг қишки мавсумга тайёрлиги масаласи кўтарилди

    27.11.2018, 19:07

    БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйди (фото)

    27.11.2018, 18:54

    Мавлуда Хўжаева ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланди

    27.11.2018, 18:41

    Янгийўлда Isuzu русумли автобус ЙТҲга учради

    27.11.2018, 17:31

    Тошкентдаги хусусий боғчаларнинг бирида ёнғин чиқди

    27.11.2018, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Сунъий интеллект 2 та супербактерияга қарши антибиотик яратди

    15 август, 12:02

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    17 август куни Ер яқинидан хавфли астероид учиб ўтади (видео)

    Дунё | 15 август, 13:23

    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

    Реклама | 15 август, 13:30

    ОЧЛ 2 мусобақасига қуръа ташланди. “Андижон”га Қатар, Баҳрайн ва Туркманистон клублари рақиблик қилади

    Спорт | 15 август, 13:06

    Жанубий Корея президенти КХДР билан “ҳарбий ишонч” ўрнатмоқчи

    Дунё | 15 август, 12:53

    “Путин билан учрашув муваффақиятсиз бўлиш эҳтимоли 25 фоиз” — Трамп

    Дунё | 15 август, 12:53

    Қорақалпоғистон Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 15 август, 12:41

    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки

    Реклама | 15 август, 12:00

    Европа иттифоқи Исроилни янги аҳоли пунктлари қурилишини тўхтатишга чақирди

    Дунё | 15 август, 12:35

    Дам олиш куни Ўзбекистонга нисбатан салқин ҳаво кириб келади

    Ўзбекистон | 15 август, 12:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.