Бугун, 27 ноябрь куни соат 12:25 да пойтахтнинг Яккасарой туманидаги «Фортуна» хусусий болалар боғчасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ИИББга таяниб UZ24 хабар берди.
Воқеа жойига соат 12:41 да ўт ўчирувчилар етиб бориб, ёнғинни тўлиқ бартараф қилишган.
«Ҳодиса оқибатида бинолардан бирининг шифти (3 квадрат метр) ва деворига зарар етган. Жабрланганлар йўқ. Ёнғинга кондиционер уланган электр тармоғидаги қисқа туташув сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)