Панама собиқ президенти Рикардо Мартинелли сиёсий рақиблари ортидан жосуслик қилишда айбланган иш мамлакат олий судида кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.
Судья Херонимо Мехия мазкур жараённи бошлаш мумкин деб топди. Жараённинг бошланиши 11 декабрга тайинланган.
Мартинелли 2017 йилда АҚШда қўлга олинган ва бир йилдан сўнг ватанига экстадиция қилинган. Панамани 2009—2014 йилларда бошқарган собиқ президент коррупцияга алоқадорлик, мухолифат, сафдошлари ва фуқароларни кузатишда айбланмоқда. У, шунингдек, Панама визаларини ноқонуний сотишда гумонланмоқда.
Айбловлар мажмуаси билан унга 21 йиллик қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.
Изоҳ (0)