Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков Twitter’га Украина кемаларига Россиянинг «Дон» чегара кемаси томонидан уриб зарба берилиши акс этган видеони жойлади, деб ёзади Meduza.
Аваковнинг сўзларига кўра, кадрлар Украина хизматлари томонидан муҳрланган, рус тилидаги музокаралар эса Россия томонидан тажовузкорлик ҳақида гувоҳлик беради.
Қора денгизда Россия ва Украина кемалари ўртасидаги воқеалар 25 ноябрь куни эрталабдан буён давом этмоқда. Россия федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россия ҳудудий сувларига ноқонуний киргани ҳақида хабар берди. Улар Одессадан Мариуполга йўл олган, аммо уларни Керч бўғозидан ўтказишмаган.
Кечга бориб, Киев Россияни Керч бўғози яқинида Украина кемаларини қўлга олишда айблади. ФХХ даъво қилишича, Украина кемалари ортга бурилиб, қайтиб кетган. Икки нафар украин денгизчи яралангани хабар қилинмоқда.
Огоҳлантириш: видеода сўкиш сўзлари бор.
https://twitter.com/AvakovArsen/status/1066771126448259072
Изоҳ (0)