ISESCO Бош директори Абдулазиз ал-Тувайжири ва Баҳрайн подшоҳлигида маданият ва қадимий осори-атиқалар агентлиги президенти Шайх Май ал-Халифанинг таклифига биноан Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев 28—29 ноябрь кунлари Баҳрайн подшоҳлигига ташриф буюради, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
«ISESCO ташкилоти томонидан ташкил этилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданият вазирлари навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади. Ташрифнинг асосий мақсади Ислом меросини сақлаш бўйича масалаларни муҳокама қилиш ҳамда маданият ва санъат соҳасида сессияда иштироки режалаштирилган Ислом давлатларининг вазирлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)