Туркия прокуратураси Анқарада Россия элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилиши бўйича ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этди. Айбловлар 28 нафар гумондор, жумладан, мухолифатчи Фатҳулла Гуленга нисбатан эълон қилинган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Прокурор Адем Акинжи томонидан тайёрланган айблов хулосасида дипломатга суиқасд Гуленнинг ташкилоти (FETO) томонидан уюштирилганлиги маълум қилинади. Анқара уни 2016 йил июлидаги давлат тўнтаришига уринишда айблаган.
Ҳужжатда Карловнинг ўлдирилиши Туркия—Россия муносабатларини ёмонлаштиришга йўналтирилган провокация эканлиги таъкидланади.
Гюлендан ташқари, айблов хулосасида Шариф Али Текелан, Эмруллаҳ Услу, Шаҳин Согют, Хайриддин Айдинбаш, Мустафа Тимур Озкан ва бошқаларнинг исмлари ҳам бор. Улар конституцион тузумни бузиш, террорчилик ташкилотига алоқадорлик ва террор мақсадида қотилликни режалаштиришда айбланмоқда.
Россиялик дипломат 2016 йилнинг 19 декабрида фотокўргазманинг очилишида отиб ўлдирилган.
Изоҳ (0)