Россиянинг Ярославль шаҳрида автомобиль тўрт нафар пиёда, шу жумладан, икки нафар ўсмирни уриб кетди. Улар касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги машина йўлнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган тўрт нафар пиёдани уриб кетган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган. Уларнинг икки нафар 15 ва 16 ёшли ўсмирлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)