Қирғизистонлик киноижодкорлар билан ҳамкорликда режиссёр Сарвар Каримов томонидан Чингиз Айтматов асари асосида тасвирга олинган «Сарвқомат дилбарим» фильми 6 декабрдан бошлаб Қирғизистон кинотеатрларида намойиш этилади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот котиби Азизбек Қурбонов маълум қилди, дея хабар беради Turon 24.
«Фильм эндиликда Қирғизистоннинг марказий киносаройларида қирғиз тилида намойиш этилади. Қирғизистондаги намойиш Чингиз Айтматов таваллуди (12 декабрь) муносабати билан тақдим этилмоқда. Икки миллат киноижодкорлари билан ҳамкорликда яратилган янги киноасарнинг Қирғизистондаги намойиши ҳам муваффақиятли бўлишига ишонамиз», — деди Азизбек Қурбонов.
Фильмдаги бош қаҳрамон – Асал ролига Қирғизистон академик театри актрисаси Мадина Талипбек таклиф этилган. Шунингдек, Хадича ролини ҳам қирғиз актрисаси Элина Абай қизи ижро этган. Янги кинокартинада Матёқуб Матчонов, Бобур Йўлдошев, Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров каби ўзбек актёрлари суратга тушган.
Изоҳ (0)