• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Кимнидир ғийбат қилиб, обрўсини тўкмасди» ёхуд Мелис Абзалов қадрдонлари хотирасида

    «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи», «Келинлар қўзғолони», «Чимилдиқ» сингари асл ўзбекона ҳаёт тарзи, ўлмас анъана ва қадриятлар акс этган фильмлар режиссёри, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Мелис Абзалов агар ҳаёт бўлганида 18 ноябрь куни муборак 80 ёшни қаршиларди. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов икки йил аввал октябрь ойининг 25-санасида Швециянинг Стокгольм шаҳрида юрак хуружидан вафот этган машҳур кинорежиссёрнинг таваллуд кунида улар билан бирга ҳамнафас бўлиб, ижод қилиш бахтига эришган санъат соҳаси вакилларининг айримларини суҳбатга чорлади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Қайта туғилишимга сабабчи бўлган»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Клара Жалилова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:

    — Очиғини айтсам, «Мафтунингман»даги Юлдуз ролимдан кейин ҳеч бир режиссёр мени киноларига таклиф қилмаган. Балки улар «Клара кино тарихида биргина ижроси билан ўз имзосини қўйиб бўлди», деган фикрда рол беришмагандир. Аммо «Келинлар қўзғолони» фильми орқали қайта туғилганман. Агар ёзувчи Саид Аҳмад ва Мелис ака мени ушбу картинада иштирок этишимни истамай, чақиртиришмаганида, балки ҳозир актрисалик қобилиятимни вақтида оз бўлса ҳам юзага чиқаролмаганлигимдан афсусланиб ўтирармидим?! Башорат ролига муносиб кўришиб, съёмка майдончасига келишимни таъкидлаб, қўнғироқ қилишганида мен Фарғонада эдим. Эртасига айтилган жойга дарров етиб борганман. Ҳеч қандай синовларсиз ролга тасдиқланганман. Мелис акани ҳар гал кўрганимда ўз миннатдорчилигимни билдириб, «Умр бўйи қўшиқчи бўлиб ўтиб кетаманмикин, дея ўйланиб юрардим. Сиз сабаб актриса сифатида ҳам танилдим ва бу қиррамни кашф этдингиз», дейишдан сира эринмасдим. Улар меҳнаткаш, соф қалб эгаси эди. Кимнидир ғийбат қилганини кўрган эмасман. Актёрнинг ўз фикрини эшитарди, қадрларди. Илоҳим, қабри доимо ёруғ нурларга тўлсин, жойлари жаннатда бўлсин!

    «Чин маънода устозим эди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ноила Тошкентбоева, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:

    — Мелис аканинг биринчи рафиқаси Дилбар билан курсдош бўлганлигим боис институтнинг 2-босқичида ўқиб юрган кезларимдан танирдим. Уйларига тез-тез бориб турардим, сингилларини ҳам яқиндан билардим. Зиёли, руслашган оилада улғайган бўлса-да, аммо ўзбекона урф-одатларни икир-чикиригача пухта билишлари мени ҳамиша ҳайрон қолдирарди.

    Улар билан ҳамкорлигимиз режиссёр ассисенти сифатида ижод қилиб юрган пайтларидан бошланган. Ўзи мустақил равишда кино олишга киришган даврида ҳам эпизодик ролларга чақиришни сира эсидан чиқармасди. Ўйлаб қарасам, «Чинор остидаги дуэль» фильмидан ташқари барча картиналарида каттами-кичикми роллар ўйнаган эканман ва ҳеч қачон «проба» топширмаганман. Мелис ака туфайли томошабинлар қалбига кириб бордим. Сабаби «Суюнчи» ва «Келинлар қўзғолони»дан сўнг халқимизга янада танилдим ва ҳалигача томошабинлар эътирофию эътиборидаман. Назаримда, актёр учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.

    Мелис ака мен учун чин маънодаги устоз эди. Актёрга асосий мақсадини тушунтирарди-да, айрим режиссёрлар сингари «ундай қил, бундай қилма», дея кўрсатма бермасди ва имкон қадар эркинлик беришга интиларди. Ижодий жамоа аъзоларининг бирортасини ҳам шахсиятига тегиб, ортидан ёмонлаб, обрўсини тўкмасди, суратга олиш жараёнида айниб-алжимасди ва бундай одат уларга ёт эди. Ўз асарлари орқали ўзбек киноси тарихида ўчмас из қолдирган буюк режиссёр билан ҳамкорликда ижод қилганлигимдан ҳамиша ўзимни бахтиёр ҳис қиламан!

    «Палов қилишни қойиллатарди»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Баҳодир Одилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шогирди:

    — Мелис ака тўғрисида фақат илиқ сўзлар айтиш мумкин. Зулфиқор Мусоқов, Жаҳонгир Қосимов ва менинг илк ижодий маҳсулимизнинг дунёга келишида уларнинг беқиёс ҳиссаси бор. Учаламиз институтни битирган йилларда Мелис ака «Ватан» киностудиясига асос солиб, бадиий раҳбарлик қиларди. Рихсивой ака Муҳаммаджонов иккаласи кино соҳасига эндигина кириб келаётган бўлажак режиссёрларга кўмаклашиб, юксак ишонч билдирганликларини ҳалигача унутмаймиз. Умрининг охиригача устоз-шогирд сифатида ижод қилдик, маслаҳатларига қулоқ тутиб, кам бўлмадик. Содда ва самимийлиги бизда доим катта таассурот қолдирарди. Қўли ширин ошпазлигига кўп гувоҳ бўлганмиз. Айниқса, палов қилишни қойиллатарди. Ўзига яқин олган ижодкор дўстлари ва шогирдларини бир жойга жамлаб, ўзаро гурунгларга чорлаши, ташкилотчилиги ҳам ижодий фаолиятимизнинг ўсишида муҳим аҳамият касб этган. Вафотидан аввал ҳам бутун фикр-у хаёли фильм яратишда, янги режаларда бўлди, умрбод кино муҳаббати билан яшади. Устозимизни илоҳим охирати обод бўлсин!

    19.11.2018, 08:39   Изоҳ (0)   20404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Келинойингизга эрлик қилгин, деб айтиб ҳам кетгандирлар а?!». «Васият» фильмининг илк тизери эълон қилинди (видео)

    17.11.2018, 11:23

    Тошкентда «Сарвқомат дилбарим» фильмининг премьераси бўлиб ўтди

    17.11.2018, 10:33

    Гонконг талабалар кинофестивалида ўзбек режиссёрининг фильми мукофотланди

    16.11.2018, 14:00

    Кибернетик организмли аёл ҳақидаги фильмнинг трейлери тақдим этилди (видео)

    14.11.2018, 22:43

    Marvel суперқаҳрамонлари яратувчиси Стэн Ли вафот этди

    13.11.2018, 11:25

    Ўзбекистон вакиллари Халқаро талабалар кинофестивалида иштирок этади

    13.11.2018, 09:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    БМТ ишчи гуруҳи Гулнора Каримова ордерсиз ҳибсга олингани ҳақида хулоса чиқарди

    Ўзбекистон | 5 июл, 21:44

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Трамп Эронни уран бойитиш ишларини давом эттираётганликда айблади

    Дунё | 5 июл, 19:05

    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!

    Реклама | 5 июл, 18:48

    Келаси ҳафта аввалида ҳарорат бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 5 июл, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.