Мадриднинг «Реал» жамоаси ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олишдан бош тортди, деб ёзади Mundo Deportivo.
Неймарга бўлган аввалги бўлган қизиқишларига қарамай «Қироллик клуби» президенти Флорентино Перес уни сотиб олиш фикридан қайтган. Бунга сабаб сифатида клуб мухлисларининг Неймарнинг келишига қаршилиги кўрсатилмоқда.
Аввалроқ ПСЖ молиявий фейр-плей қоидалари сабаб Неймар ёки Килиан Мбаппедан бирини сотишга мажбур бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)