20 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жамоатчилик вакиллари, маҳаллий аҳоли билан самимий суҳбат қилиб, ўқув юртлари, ишлаб чиқариш корхоналари ва иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда «Muslim.uz» хабар берди.
Муфтий Қўнғирот туманида жамоатчилик вакиллари, маҳаллий аҳоли билан учрашди. Қорақалпоғистон сафари давом этмоқда.
Изоҳ (0)