Сирдарё вилоят ички ишлар органларининг тергов, жиноят қидирув ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида наъмунали хизмат олиб бораётган ходимлари ўртасида танлов ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Танлов «Энг яхши терговчи», «Энг яхши тезкор вакил», «Энг яхши профилактика инспектори» номинациялари бўйича ўтказилди.
«Ушбу танлов Ватан ҳимояси, юрт тинчлиги ҳамда давлат келажаги учун жонкуяр, олижаноб ўз бурчини сидқидилдан бажарадиган фидоий, виждонли ходимларни тарбиялаш мақсадларига қаратилди. Яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, фахрли ўринларни эгаллаган ходимларнинг ота-оналари Ички ишлар идоралари ходимларининг халқ олдидаги нуфузини кўтариш ва уларга бўлган ишончни мустаҳкамлаш, Ватан олдидаги бурчини садоқат билан бажарадиган фарзандлар тарбиялагани учун бошқарма бошлиғи томонидан совғалар билан тақдирланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)