Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Даут-ата» чегара божхона постида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар берди бошқарма ахборот хизмати.
Фуқаро Б.Ф. бошқарувида бўлган Nexia русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, дастлабки ҳисоб китобларга кўра қиймати салкам 71 миллион сўмлик аёллар гигиеник воситалари ва ҳар хил хўжалик моллари борлиги аниқланди.
Шунингдек, «Қорақалпоғистон» темир йўл станцияда 324-сонли «Волгоград-Тошкент» йўловчи поездида фуқаро Р.Д.га тегишли бўлган, вагоннинг кўмир сақлаш учун мўлжалланган жойида кўмир остига хуфиёна равишда божхона назоратидан яшириб қўйилган полиэтилен қопда қиймати 23 миллион сўмлик стоматология анжомлари борлиги аниқланди.
Ҳозирги вақтда божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)