ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, Андижон вилоятининг Избоскан туманида 2018 йил 20 ноябрь куни Пахтаобод туманида яшовчи А.Т. укаси номидаги Lacetti русумли автомашинани ишонч қоғозисиз «Қораёнтоқ» МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Чувама-Пахтаобод» йўлининг 2-километрида ҳайдаб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар, «Қораёнтоқ» МФЙда яшаган У.М. ва К.З.ларни уриб юбориб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги симёғочга бориб урилган.
Натижада У.М. олган жароҳатидан воқеа жойида ҳалок бўлган, К.З. ва ҳайдовчи А.Т.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)