Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида қурилиш ишларини олиб бораётган «Ғолиб Жавоҳир қурилиш монтаж» МЧЖга тегишли вагонда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин 03:35 да ўраб олиниб, 03:45 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида вагоннинг 24 кв м майдонида ички ички қисми ёниб зарар кўрган ҳамда вагонда маст ҳолда ухлаб ётган, шу корхонанинг 5 нафар ишчиси куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.Ёнғин вагонда электр истиш печини ёқиб назоратсиз қолдириши оқибатида келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)