Бухоро тиббиёт институтига Қашқадарё вилоятидан 50 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Бунда 2018/2019-ўқув йилида республика тиббиёт олий таълим муассасаларига «Даволаш иши» ва «Педиатрия иши» йўналишлари бўйича ҳужжат топширган, кириш тест синовларида максимал баллнинг 30 фоизи (56,7 балл)дан кам бўлмаган натижага эришган, Қашқадарё вилоятида доимий яшовчи абитуриентлар таркибидан баллар кетма кетлигини ҳисобга олган ҳолда жами 50 нафар абитуриент қабул қилинади.
Уларнинг 25 нафар давлат гранти ва 25 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди.
Ушбу абитуриентлар бакалавриат таълим йўналишини тугатиши билан Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт кадрлари етишмаётган туманларда 5 йил ишлаб бериш шарти билан ўқишга қабул қилинади.
Изоҳ (0)