Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган «К.П» масъулияти чекланган жамияти мансабдор шахсларига С.И. исмли фуқаро «устингиздан Бош прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят қиламан», деб қўрқитиб, улардан 7 минг қути гугурт ёки 70 минг доллар беришни талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.
Бу ҳақда жамият ходими Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўлимига ариза билан мурожаат қилган.
Ариза асосида ўтказилган тезкор тадбирда С.И. 10 минг доллар олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар И. ва Н. 2012—2013 йилларда фуқаролар Р.У. ва Э.С.ни алдаб, Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 10 минг 500 доллар олиб, шундан 2 минг 100 долларни қайтариб, қолганини ўзларнинг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)