11 декабрь куни Ўзбекистоннинг Бенилюкс давлатларидаги элчихонасида Нидерландия Қишлоқ хўжалиги, табиатни асраш ва озиқ-овқат сифати вазирлиги билан биргаликда Алмер шаҳрида мамлакатнинг аграр озиқ-овқат сектори имкониятларига бағишланган семинар ташкил этилади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Семинар мақсади аграр озиқ-овқат секторида ишлаётган иштирокчиларга Ўзбекистондаги воқеалар ва имкониятлар тўғрисида маълумот бериш. Бундан ташқари Қишлоқ хўжалиги, табиатни асраш ва озиқ-овқат сифати вазирлиги режалари, Голландия қишлоқ хожалиги савдо миссиясини 2019 йил мартда Тошкент шаҳрига жўнатиш ва Ўзбекистон пойтахтидаги энг муҳим қишлоқ хўжалиги кўргазмасида Голландия павилионини 2019 йил июнда ташкил этиш тўғрисида семинар иштирокчилари хабардор қилинади.
Изоҳ (0)