Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи аёл уйида 22—23 октябрь кунлари номаълум шахс томонидан заргарлик буюмлари ва тақинчоқлари ўғирлангани юзасидан 15 ноябрь куни ИИБга мурожаат қилган.
Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, ушбу жиноятни учтепалик аёлнинг уйида ёлланиб ишловчи олмазорлик аёл ва унинг қизи содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)