Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Чуст тумани ўқув-спорт техника клуби қошида «Авиамодель» ва «Ракетамодель»спорт сексиялари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ёшлар ўртасида спортнинг техник-амалий турларини кенг оммалаштириш, навқирон авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида камол топтириш мақсадига хизмат қилувчи ушбу сексияда назарий ва амалий машғулотлар учун зарур шароит яратилган. Халқаро мусобақалар совриндори мураббий Нажмиддин Зайниддинов бошчилигидаги маҳорат машқларига қизиқиш билдираётган ёшлар сафи тобора ортмоқда.
Изоҳ (0)