Футбол бўйича Англия премьер лигаси 12-туридан сўнг мусобақада мағлуб бўлмаган учта клуб қолди.
«Манчестер Сити» 32 очко эга бўлиб турибди. Жамоа 10 та ўйинда ғалаба қозонган, 2 та ўйинда эса дуранг қайд этган. «Шаҳарликлар» мусобақа жадвалида яққол пешқадамга айланиб олди. Иккинчи поғонада «Ливерпуль» ҳисобида 30 очко мавжуд. Юрген Клопп шогирдлари 9 та ўйинда ғалаба қозониб, 3 та ўйинда дуранг ўйнаган. Учинчи ўриндаги «Челси» эса 28 очкога эга бўлиб, Маурицио Сарри шогирдлари 8 та ўйинда ғалаба қозониб, 4 та ўйинда дуранг натижасини қайд этган.
Шу тариқа АПЛ тарихида биринчи марта учта жамоа 12 турга келиб, 1 марта ҳам мағлуб бўлмади. Аввалроқ бундай натижа мусобақа тарихида қайд этилмаган.
Изоҳ (0)