2018 йилнинг 15—24 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги XI жаҳон чемпионати ўтказилади.
«IG Indoor Stadium» аренаси мезбонлик қиладиган мусобақада жаҳоннинг 60 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд боксчи рингга кўтарилади. Мазкур жаҳон биринчилигида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси илк маротаба тўлиқ таркиб билан иштирок этади.
Терма жамоа жаҳон чемпионатида қуйидаги таркибда қатнашади:
-48 кг: Г. Султоналиева-51 кг: А. Якубова-54 кг: Т. Раҳимова-57 кг: Ё. Мирзаева-60 кг: Р. Қодирова-64 кг: М. Мейлиева-69 кг: Ш. Юнусова-75 кг: Э. Мейлиева+81 кг: Г. Исматова
Бош мураббий: Л. ҚўчқоровКатта мураббий: К. МуталовМураббий: Б. Нурдинов.
Изоҳ (0)