• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазирлиги «Нотариуслардаги навбат кутишлар қачон йўқолади?» мақоласига муносабат билдирди

    Адлия вазирлиги «Xabar.uz» нашрида чоп этилган журналист Ғайрат Йўлдошнинг «Нотариуслардаги навбат кутишлар қачон йўқолади?» номли мақоласига муносабат билдирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Адлия вазирлиги томонидан нотариат тизимида хизматлар кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш, фуқароларга қулай ва самарали ҳуқуқий хизматни таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб, миллий ҳамда хорижий тажриба чуқур таҳлил қилиб борилмоқда. Бу борада соҳа ходимлари ҳамда фуқаролар билан бевосита тўғридан тўғри мулоқот ўрнатилган.

    Нотариат соҳасини такомиллаштириш ва нотариуслар масъулиятини ошириш бўйича олиб борилган ишлар натижасида охирги бир йил ичида нотариал идоралари устидан келиб тушаётган шикоятлар 2 баробарга камайди.

    Шундай бўлса-да, нотариал хизматларнинг сифати ва тезкорлиги пастлиги, хусусан, нотариал идоралардаги мавжуд навбатлар, бюрократик тўсиқ ва ғовлар аҳолининг нотариат тизимига бўлган ишончи ҳамон етарли даражада эмаслигини мутахассислар яхши билади.

    Муаммоларга комплекс ечим топиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан қандай ишлар бажарилган-у, яна қандай ишлар амалга оширилиши керак, деган ҳақли савол туғилади.

    Биринчидан, Адлия вазирлиги томонидан 2018 йилнинг октябрь ойида республика бўйича давлат нотариал идораларида жами 665 та штат бирликлари жорий этилди. Уларнинг 146 таси нотариус, 383 таси нотариус ёрдамчиси, 137 таси котиб лавозимларига тўғри келади. Бу ҳам ўз навбатида нотариал идорада хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширади.

    Ҳозирда аввалдан вакант бўлиб келган 56 та ва янги жорий этилган  138 та бўш (вакант) нотариус лавозимларига танлов ўтказиш бўйича эълон берилган.

    Кўп инсонларнинг назарида нотариусларнинг иши осон кўринади. Лекин бу соҳа биринчи навбатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи институт бўлиб, нотариуслар ўз фаолиятида уларга ҳар томонлама ҳуқуқий кўмак беради.

    Шунинг учун нотариус лавозимига ҳар тарафлама билим ва кўникмаларга эга, ўз соҳасининг мутахассиси очиқ ва шаффоф ўтадиган ҳамда интернет орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинадиган имтиҳонлар натижасида танлаб олинади.

    Амалиётга назар ташласак, ҳозирда (янги штатлар киритилгунга қадар) Тошкент шаҳрида 42 та ва Самарқанд вилоятида 18 та нотариус ўринлари вакантлигини кўрамиз.

    Шунча бўш нотариус ўринлари бор экан, нима учун улар ўз вақтида тўлдирилмайди, деган савол туғилиши ҳам мумкин.

    Масалан, жорий йилнинг бошидан буён Самарқанд вилояти Пастдарғом туман 2-сон давлат нотариал идорасига 3 маротаба танлов ўтказилган бўлса-да, билим ва кўникмаси етарли бўлмаганлиги учун бирорта ҳам талабгор танловдан ўта олмаган. Бундан кўриниб турибдики, объектив жиҳатдан талабгор билим даражаси меъёрга жавоб бермаса ва имтиҳондан ўтмаса, бу инсонга нотариус каби масъулиятли лавозимни ишониб топшириб бўлмайди.

    Бундан кўра, ушбу лавозим вакант бўлиб қолгани, албатта, афзалроқдир.

    Шунинг учун тизим учун малакали кадрларни етиштириб чиқариш, стажерларни кўпайтириш, малакали мутахассисларни жалб этиш, нотариатнинг касб сифатида жозибадорлигини ошириш бўйича комплекс ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, «Нотариат тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган, нотариус ёрдамчиси ёки адлия органларида ушбу соҳани назорат қилиш билан боғлиқ лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш талаби бекор қилинди. Стажировка муддати эса икки йилдан бир йилга камайтирилди.

    Бу эса бугунги кунда Адлия вазирлиги олдида турган вакант нотариус ўринларини тўлдириш билан боғлиқ масалани ечишга жиддий кўмакберади. Айнан шу қонунчиликдаги ўзгаришлар натижасида янги очилган нотариус лавозимларини тўлдириш режалаштирилган, лекин очиқ ва шаффоф ҳамда қатъий имтиҳон орқали. Бу борада, Адлия вазирлиги икки хил стандартларга ёки танлов ўтказишда енгилликларга йўл қўймайди.

    Иккинчидан, ҳудудларда нотариуслар сонини кескин ошириш масаласи бир қарашда муаммонинг ечими сифатида кўринади. Аслида эса нотариуслар ва нотариал идораларнинг ходимларини ойлик иш ҳақи, мартаба даражаси ва узоқ йиллик меҳнати устамалари ва бошқа барча моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш чоралари давлат божидан тушумлар ҳисобига молиялаштирилади.

    Шунинг учун ҳам республиканинг айрим ҳудудларида қўшимча штат бирликларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас.

    Масалан, Сурхондарё вилояти Бойсун нотариал округидаги нотариуслар томонидан туширилаётган давлат божи қўшимча нотариус ва нотариал идора ходимларини молиялаштириш учун етмайди. Шундай бўлсада, мазкур ва бошқа ҳудудларда қўшимча молиялаштириш амалга оширилади.

    Учинчидан, республиканинг барча ҳудудларида ҳам мақолада келтирилгани каби фуқароларнинг узоқ навбатда туриши ҳолатлари мавжуд эмас.

    Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган меъёр талабларига эътибор берадиган бўлсак, 1 нотариусга 1 ойда ўрта ҳисобда 350—500 та нотариал ҳаракат тўғри келиши керак эди. Яқинда киритилган ўзгаришларга асосан бу кўрсаткич 300—400 та этиб белгиланди.

    Шундай бўлсада, айрим нотариатларда ўртача 220—250 тадан нотариал ҳаракат амалга оширилаяпти.

    Тўртинчидан, Адлия вазирлиги хусусий нотариал идоралар очиш таклифини қўллаб-қувватлайди ва бу борада бир нечта амалий таклифлар билан чиққан.

    Адлия вазирлигига 2019 йил 1 июлга қадар илғор хорижий тажрибани ва миллий нотариал амалиётни чуқур ўрганган ҳолда давлат нотариал идораларини фаол нодавлат шаклига ўтказиш вазифаси белгиланган.

    Шунга кўра, ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан бу борада қўшимча ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бешинчидан, вазирлик томонидан фуқаролар ўртасида сўровлар ўтказилиб, унинг натижасига кўра, фуқароларга қулай вақтда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун 6 кунлик иш ҳафтаси ташкил этилди.

    Ҳозирда нотариуслар томонидан фуқароларга шанба куни ҳам, айрим ҳудудларда якшанба куни ҳам нотариал ҳаракатлар расмийлаштириб берилмоқда. Масалан, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида якшанба куни ҳам нотариуслар хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

    Олтинчидан, навбатларни олдини олиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан нотариуслар ортиқча иш юкламаларидан озод қилинган.

    Хусусан, нотариуслар ҳозирда ҳуқуқий тарғибот тадбирларида қатнашиш ва қонун ҳужжатларини туркумлаштириб бориш ишларидан озод этилган.

    Бундан ташқари, 2019 йилнинг 1 январидан нотариуслар томонидан юритиб келинган ва ҳар бир нотариал ҳаракатни расмийлаштириш вақтида 10—15 дақиқагача вақт талаб қиладиган реестр китоблари, гербли бланкаларни сарфлаш китоблари ва бошқа шу каби 15 та китобларни юритиш бекор қилинмоқда.

    Ушбу ўзгариш ҳам нотариал ҳаракатни тасдиқлаш учун сарфланадиган вақтни анча тежайди ва ушбу жараён мақбуллашишига олиб келади.

    Еттинчидан, эндиликда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб нотариуслар томонидан ҳисобот юритилмайди, балки ҳисоботни ҳудудий адлия органлари «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан ўзлари олади.

    Саккизинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги қарори билан ҳужжатлардан олинган нусхаларни мажбурий нотариал тартибда тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

    Бу ҳам бир тарафдан фуқароларга яратилган қулайлик бўлса, иккинчи томондан оддий ҳужжат учун нотариал идорада соатлаб навбат кутишга чек қўйилди.

    Натижада республика бўйича бир йилда ўртача 2 миллионта ҳужжатлар нусхаларини тасдиқлаш каби нотариал ҳаракат бекор қилинди ва бугунги кунда нотариуслар катта иш юкламасидан халос бўлди.

    Тўққизинчидан, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатлар ягона автоматлаштирилган тизим орқали тасдиқланадиган бўлди.

    Нотариал ҳаракатни тасдиқлаш нотариус томонидан фақат унга имзо қўйиш ва муҳр босишдан иборат ҳаракат эмас. Аксинча нотариус ушбу ҳаракат бўйича мазкур ҳужжатларнинг қонун талабларига мувофиқлигини текширади ҳамда лойиҳасини тайёрлайди.

    Бу жараён ҳам нотариал ҳаракатларнинг мураккаблигига қараб 30 дақиқадан 2 соатгача вақтни талаб қилади.

    Чунки нотариус ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирадиган, ўзгартирадиган ёки уни бекор қиладиган ҳужжатларни тасдиқлайди ҳамда бу ҳужжатлар барча идора ва ташкилотлар учун тан олиниши мажбурий ҳисобланади.

    Бу борада ҳам ҳозирги кунда бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилнинг 1 январь кунидан айрим нотариал ҳаракатларни мажбурий тартибда нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинмоқда.

    Статистик маълумотларга кўра, бир йилда ўртача 150 мингга яқин кўчмас мулк ижара ва текин фойдаланиш шартномалари нотариал тартибда тасдиқланган.

    Эндиликда 2019 йил 1 январидан бошлаб йилига яна қарийб 150 мингта ҳужжат мажбурий тартибда нотариал тасдиқланмайдиган бўлади. Яъни, жуда катта вақт ва ресурс талаб қилувчи нотариал тартиб бекор қилиниши, навбат муаммосига катта зарба беради.

    Бу каби нотариал ҳаракат турларини қисқартириш ва фуқароларга қулайлик яратиш масаласи доимий равишда Адлия вазирлиги диққат марказидаги масаладир.

    Ўнинчидан, 2019 йилнинг 1 январидан ҳар бир нотариал идорада электрон навбат тизими, нотариусларни масофадан назорат қилиш ва нотариал идорага мурожаат қилган шахсларнинг шахсига уларнинг бармоқ изларини сканер қилиш орқали аниқлик киритиш каби қулайликлар жорий этилмоқда.

    Бу эса нотариал идорага таниш-билиш орқали навбатсиз кириш ёки пул бериш орқали ишини ҳал этишга уриниш каби ҳолатларнинг олдини олади. Нотариусларни масофадан туриб марказлаштирилган ҳолда назорат қилиш турли бюрократик ва коррупциоген омилларга қарши катта зарба бўлади. Бармоқ изларини сканер қилиш орқали нотариал ҳаракатни тасдиқлаш турли шубҳа ва гумонларсиз уни амалга оширилишини таъминлайди.

    Шундай бўлса-да, ҳеч бир давлат органи тўлиқ ҳар бир ходим хатти-ҳаракатини доимий назорат қилиш имконига эга эмас. Шунинг учун, Адлия вазирлиги нотариуслар устидан жамоат назоратини, бевосита халқ назоратиниривожлантириш йўлида катта ишларни амалга оширяпти.

    Бироқ бу борада амалиёт аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш масаласида ҳам жиддий эътибор қаратиш, улар билан ишлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

    Фуқаролар нотариал идорага мурожаат қилиб, 20-30 дақиқа кутишни хоҳламасдан турли давлат органларига мурожаат қилаётганликлари, кейинчалик ушбу холат кўриб чиқилганида нотариал ҳаракат фуқаро давлат органига мурожаат қилган куннинг ўзидаёқ расмийлаштирилганлиги аниқланмоқда.

    Бундан ташқари, фуқаролар ўзларининг мулкий ёки бошқа ҳолатига таъсир қиладиган ҳаракатларни ўрганмасдан, дарҳол амалга оширилишини талаб қилиши ҳамда нотариусга турли усулда босим ўтказиш каби ҳолатлар ҳам учраётганига гувоҳ бўляпмиз.

    Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, аҳоли 2019 йил 1 январидан мутлақо янгича нотариат тизими ва нотариал хизматлар кўрсатилишига гувоҳ бўлади.

    13.11.2018, 15:32   Изоҳ (0)   20552
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дарсга галстуксиз келган талабаларни шапалоқлаган Бухоро муҳандислик-технология институти домласи ишдан четлатилган

    13.11.2018, 15:15

    Бухорода қўлбола ясалган иситиш анжомларини сотаётган 10 нафардан ортиқ тадбиркорга огоҳлантириш берилди

    13.11.2018, 15:05

    Андижонда катта миқдордаги долларни сўмга алмаштираётган шахслар қўлга олинди

    13.11.2018, 14:51

    Германиялик профессор Вилли Рольф Ханиш Ўзбекистон педагоглари учун семинар ўтказмоқда

    13.11.2018, 13:55

    Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи қимматлашди

    13.11.2018, 12:58

    10 ой ичида прокуратура органлари ходимларига 81 ҳолатда пора таклиф қилингани аниқланди

    13.11.2018, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Танзанияда автобуслар ёниб кетиши сабаб 38 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:40

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    Спорт | 29 июн, 19:30

    Telegram’да фактларни текшириш функцияси пайдо бўлди

    Дунё | 29 июн, 19:15

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.