• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қарши халқаро аэропорти ёпиладими?

    «Қашқадарё» газетасининг 10 ноябрь куни чоп этилган сонида «Қарши халқаро аэропорти ёпиладими?» сарлавҳали мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бир муддат аввал кишилар тилида Қарши халқаро аэропорти консервация сабабли 2 йилга ёпилармиш, деган гаплар ўрмалаб қолди. Биров буни, демак, аэропорт янада замонавийлашаркан, деб тушунган бўлса, бошқа биров негадир афсус оҳангида бош чайқаб қўйди.

    Энг қизиғи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айнан Қарши халқаро аэропортини «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси таркибидан чиқариб, халқаро аэропортларни бошқариш бўйича махсус компания бошқарувига бериш, аэропорт ҳудудида «очиқ осмон» режимини, шу жумладан, лоукостер авиакомпанияларини жалб қилган ҳолда жорий қилиш айтилган, ўз навбатида мазкур концепция хориж тажрибасини ўрганиш асосида 1 июлга қадар ишлаб чиқилиши белгиланганди.

    Мана, орадан оз эмас, кўп эмас, нақ 10 ойга яқин вақт ўтди. Шунча вақт ичида айтилган концепция ишлаб чиқилиб, 1 июлдан бери ўтган 5 ой ичида аэропортда ҳам илк ўзгаришлар кўзга ташланиши керак эди.

    Бироқ бунинг ўрнига «аэропорт ёпилармиш» деган ҳар хил гап-сўзлар пайдо бўлгани табиийки кишини ажаблантиради. Хўш, қарорда белгиланган талаблар қачон бажарилади? Концепцияда нималар акс этган? Қаршидаги аэропортга қандай лоукостер авиакомпаниялар жалб қилинди?

    Шу жойда айрим нарсаларга аниқлик киритиб ўтсак. «Очиқ осмон» режими нима ўзи? Бу шундай режимки, унга амал қиладиган аэропортга хорижий авиаташувчилар ҳеч бир чекловларсиз парвозларни амалга ошириш имконига эга бўлади. Яъни бундай режимдаги аэропорт исталган авиакомпания самолётларини қабул қилиши мумкин. Масалан, Россияда Сочи, Владивосток ва Калининград аэропортлари ана шундай режимда иш олиб бориб, ҳисоб-китобларга кўра, бундай тартибнинг Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилиши йўловчилар оқимини камида 25—30 фоизга ошириши мумкин экан. Аҳамиятли томони шундаки, мамлакатда «очиқ осмон» режимини жорий этиш бўйича илк лойиҳа Қаршида амалга ошиши керак эди.

    Энди «лоукостер» нималигини билиб олсак. У сўзма-сўз «паст, арзон нарх» маъносини бериб, бунда йўловчиларга нархи арзон, сервиси ҳам шунга яраша самолётлар таклиф қилинади. Албатта, кўпчиликка бундай самолётлар ҳар жиҳатдан маъқул келиши тайин. Дейлик, овқат ёки чойсиз бўлсаям, камхарж ҳолда манзилига етиб олишни истайдиган кишилар истаганча топилади. Демакки, қарордан кўзланган мақсад ҳам аҳоли манфаатларига қаратилган.

    Бироқ бу бўйича шу пайтгача бирор иш қилинганича йўқ: Қарши халқаро аэропорти на «очиқ осмон» режимига ўтди, на бирор арзон нархлардаги йўналиш йўлга қўйилди. «Қарши халқаро аэропорти» ДУК директори Ўктам Қурбонназаровнинг айтишича, бу бўйича ҳозирча ҳеч қандай амалий ишга қўл урилмаган. Чунки аэропорт ҳали бундай имкониятларни йўлга қўйишга тайёр эмас. Ишлар аввалги ҳолида давом этмоқда. Миллий авиакомпания бу борадаги имкониятларни ўрганиб, кейин консервация қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритган, аммо у ҳам ҳали тасдиқланганича йўқ.

    Демак, аэропортнинг янги режимга ўтиши-ю консервация қилиниши бўйича аниқ тўхтамга келинмаган. Ғалати жиҳати, Президент қарорида консервация бўйича бирор гап айтилмаганди. Шу ўринда бир савол туғилади: Қарши халқаро аэропорти консервацияга нечоғлик муҳтож?

    Биламизки, маълум муддат зарар кўриб ишлаган корхона консервация қилинади – ривожлантириш чоралари кўрилади. Уни бажариш муддати – 24 ой, яъни 2 йил. Аслида эса юқорида номи келтирилган ҳужжатнинг ўзи консервацияни назарда тутарди, яъни янги тартиб натижасида самарадорлик камида 25—30 фоиз ошиши аниқ эди. Майли, ҳозирча буни йўлга қўйиш имкони йўқ экан, бироқ консервация учун белгиланган 2 йил давомида Қарши халқаро аэропортининг 250 ходимдан иборат каттагина жамоаси қандай фаолият билан шуғулланади? Ойликни қаердан олади?

    «Агар консервация бўладиган бўлсаям, асосий ходимлар иш билан таъминланади. Бошқа шаҳарлардаги, масалан, Самарқанд, Бухородаги аэропортлардан иш топиб берилади. Лекин бу бўйича ҳали ҳеч қандай гап йўқ, олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди», — дейди Ўктам Қурбонназаров.

    Бу борадаги ўрганишларимиз шундай тусмолга ўрин бераяптики, «Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорда белгиланган талабларни бажариш учун инвестор топилмаган, натижада «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси аэропортни ривожлантириш таклифлари ўрнига осон йўлдан боришни маъқул кўрган, яъни 2018 йилнинг 5 июлида тасдиқланган амалий тадбирлар режаси – «йўл харитаси»нинг 2-бандига мувофиқ, «Кам талаблиги муносабати билан «Қарши халқаро аэропорти» давлат унитар корхонасини консервация қилиш» таклифи илгари сурилган.

    Энди бир ўйлаб кўринг: катта бир халқаро аэропорт 2 йилга ёпилса-ю, юзлаб ходимлар ишсиз қоладиган бўлса, ким ҳам бунга индамай қараб турарди? Шундан келиб чиқиб, аэропорт ишчи-хизматчилари қатор мутасадди ташкилотларга ариза йўллаб, Қарши халқаро аэропорти ҳар қандай рейсни қабул қилиш имконига эга экани, малакали мутахассислар мавжудлиги, аэровокзал охирги стандарт талаблари бўйича таъмирланганию йўловчиларга барча шарт-шароит етарлилигини кўрсатиб, амалий таклиф сифатида авиарейслар сонини кўпайтириш зарурлиги, шунда аэропорт фойда кўриб ишлаши мумкинлигини айтишган.

    Маълумотларга кўра, 2011—2015 йилларда авиарейслар сони етарли даражада бўлгани сабабли аэропортнинг ойлик даромади миллиардлаб сўмгача кўтарилган. Аммо йўловчилар талабига яраша авиарейслар сони кўпайтирилмагани ишлар орқага кетишига сабаб бўлган. Шунинг учун айримлар МДҲ ва чет давлатларга бориш учун Тошкент, Самарқанд ва Бухоро аэропортларидан учишга мажбур бўлган. Қолаверса, «Московия», «ВИМ авиа», «Пулково» авиакомпанияларининг банкротга учраши ҳам авиарейслар сони камайишига олиб келган.

    Ариза важлари қаноатлантирилганми, ё бу аввалдан режага киритилганми, ҳар ҳолда август ойидан Қарши халқаро аэропортида рейслар сони 1 тадан 4 тага кўпайтирилган ва ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Россиянинг Домодедово, сешанба ва якшанба кунлари Шереметево аэропортларига мунтазам қатнов йўлга қўйилган.

    Рақамлар ҳам бирданига «сакраган»: Қарши халқаро аэропорти шу йилнинг январь ойида 875 миллион, февралида 539 миллион сўм зарар кўриб ишлаган бўлса, сентябрь ойида кўрилган соф фойда 1 миллиард 26 миллион, октябрда эса 2 миллиард 753 миллион сўмга тенг бўлган.

    «Биринчи ярим йилликда аэропорт иқтисодий фаолияти 3 миллиард 885 миллион сўм зарар билан якунланганди. Албатта, рейслар сонининг кўпайгани, асосан чет эл авиакомпанияларининг самолётлари учаётгани даромад ошишида асосий омил бўлаяпти», — дейди Қарши халқаро аэропорти бош иқтисодчиси Машҳура Қобилова.

    Бундан кўринадики, фойда кўриб ишлаётган корхонага энди консервациянинг ҳеч қандай кераги йўқ. Шу жойда кўнгилда бир иштибоҳ-шубҳа ҳам пайдо бўладики, балки Қарши халқаро аэропортини консервацияга олишда, унинг 2 йил давомида ишламай туриши ва «яхлатилган» ҳолда нархи анча тушган аэропортга инвестор ҳам топилиши мақсад қилингандир, бу борада фақат тахмин қила оламиз, холос. Ваҳоланки биргина рейслар сонининг кўпайтирилиши аэропортни фойда кўриб ишлайдиган корхонага айлантириши мумкин экан. Яна бир гапки, лоукостер авиакомпанияларининг орага киришидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳеч ҳам манфаатдор эмас: чунки у бир билет нархини бир ярим миллион сўм деб турган пайти лоукостер ташувчи бир миллион сўм таклиф қилиб турса, Миллий авиакомпания бу рақобатга дош беролмай қолиши мумкин.

    Сўзимизнинг бошидаги саволга қайтадиган бўлсак, Қарши халқаро аэропорти ёпилмайди. Ҳозирча ... ёпилмайди.

    Президент қарори ижроси эса, кўриб турганингиздек, ҳали-бери бажариладиганга ўхшамаяпти. Ҳолбуки унда кўзда тутилган чора-тадбирлар самарасида юртимизнинг туризм имкониятлари янада ошиши, аҳоли учун қулайлик яралиши тайин эди. Афсуски, қарорнинг Қарши халқаро аэропортига тегишли қисми гўёки ўз кучини йўқотган каби турибди. Янаям ким билади: балки консервацияга тушиб қолса ва бир неча йил ишламай ётса, «очиқ осмон» режимию лоукостер авиакомпанияларни жалб этадиган «ҳимматли» инвестор топилиб қоладими?... Ҳозирча эса «аэропорт консервация учун ёпилади» деган хабарга «демак, у янада замонавийлашади», деганларнинг эмас, афсус билан бош чайқаб қўйиб муносабат билдирганларнинг иши тўғрига ўхшаяпти...

    12.11.2018, 13:31   Изоҳ (0)   35924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада икки Nexia тўқнашиши оқибатида 2 киши жароҳат олди

    12.11.2018, 13:05

    Наманган шаҳрига Эйфел минораси ўрнатилди

    12.11.2018, 12:55

    Ғаллаоролда ис газидан заҳарланган фуқаро шифохонага ётқизилди

    12.11.2018, 12:40

    Таниқли тележурналист Бобур Комилов вафот этди

    12.11.2018, 12:20

    Ўзбекистон Роғун ГЭСининг биринчи агрегати ишга туширилишини кузатади

    12.11.2018, 12:15

    Туркия компанияси Тошкент каналлари қирғоқларини мустаҳкамлаш юзасидан таклифлар берди

    12.11.2018, 12:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.