12—15 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) осмонида шаклланган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
12—13 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) кутилади. Шамол 18—23 м/сониягача кучайиши, 25—28 м/сониягача шиддатга етиши мумкин.
13—15 ноябрь кунлари республика ҳудуди бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 2—7 даража совуққача, кундузи 0—5 даража илиққача пасаяди. Шимолда эса кечаси 8—13 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.
Изоҳ (0)