Мисрнинг Қоҳира шаҳри яқинидаги Саккара некрополи ҳудудида ишлаётган археологик миссия Қадимги Миср даврига оид бир нечта қабрни топди, уларда мумиёланган ҳайвонлар бўлган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, Саккарада Янги қироллик даврига оид учта қабр (милоддан аввалги 1570—1070 йиллар) ва Қадимги қироллик даврига оид тўртта қабр (милоддан аввалги 2780—2263 йиллар) топилган. Янги қироллик даврига оид қабрлар мумиёланган мушукларни дафн қилиш учун фойдаланилган. Қабрларга ҳарамда хизматда бўлган мушуклар дафн қилинган. Жами бир неча юзта мумиёланган ҳайвон танаси топилган. Бундан ташқари алоҳида сағанада юзлаб мумиёланган қўнғизлар, кобралар, тимсоҳлар ва шер топилган.
Топилган артефактларни Саккара ҳудудида жойлашган музейда 15 ноябрдан бошлаб томоша қилиш мумкин. Янги топилмалар кўргазмаси бир ой давом этади.
Изоҳ (0)