Британиянинг Wҳич истеъмолчилар уюшмаси саёҳат учун энг хавфсиз мамлакатлар рейтингини эълон қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Экспертлар энг оммабоп 20 та сайёҳлик йўналишини тўрт кўрсаткич — жиноятчилик даражаси, саломатликка таҳдидлар, терактлар эҳтимоли ва табиий офатлар эҳтимоли бўйича баҳолаб чиққан.
Ҳисоб-китоблар натижасида Исландия сайёҳлар учун жаҳондаги энг хавфсиз мамлакат, деб топилган. Кучли учликдан, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлар ва Сингапур ҳам жой олган.
Туркия, Жанубий Африка ва Таиланд эса саёҳат учун мақбул бўлмаган йўналишлар сифатида тан олинган. Бу мамлакатларда ё жиноятчилик даражаси юқори, ёки бўлмаса хавфли касалликларни юқтириб олиш мумкин.
Wҳичънинг қайд этишича, Яқин Шарқ ва Шимолий Африканинг айрим мамлакатлари баъзи кўрсаткичлар бўйича Ғарб давлатларидан кўра хавфсизроқ бўлиб чиққан. Масалан, Иорданияда жиноятчилик даражаси Италия, Франция ёки АҚШдагидан кўра паст.
Изоҳ (0)